UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

24 апр 08:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кучли таркиб билан қатнашамиз, Астанага Олимпиада лицензианти ҳам боради

27 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар, яъни 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.

Қитъамизнинг 30 га яқин давлатидан 400 нафардан зиёд боксчилар иштирок этадиган нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоалари ҳам тўлиқ таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Делегациямиз кучли таркибда мусобақа манзилига етиб боради. Таркибдан Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти Нигина Ўктамова (54 кг) ҳам бор.  

Маълумот учун, 2023 йилнинг январь ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган сўнгги ASBC U22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Бу галги Осиё чемпионатида 2002, 2003, 2004 ва 2005 йилларда туғилган ёшлар 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги мусобақада медаллар учун баҳс олиб боради. 2006 ва 2007 йилларда туғилган боксчилар эса ўсмирлар ўртасидаги мусобақада иштирок этади. 

22 ёшгача бўлган боксчи қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Нигина Ўктамова (54 кг)дан ташқари Фарзона Фозилова (48 кг), Гулсевар Ғаниева (50 кг), Феруза Казакова (52 кг), Моҳинабону Абдуллаева (63 кг), Азиза Зокирова (75 кг) ва Олтиной Сотимбоева (81 кг) медаллар учун рингга кўтарилади. 

Ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатида эса Жасмин Тоҳирова (48 кг), Зилолахон Юсуфова (52 кг), Узукжамол Юнусова (54 кг), Рухшона Шакарова (66 кг), уч карра Осиё чемпиони Ойша Тоирова (70 кг), Санобар Бозорбоева (75 кг) ва Собирахон Шаҳобиддинова (+81 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

22 ёшгача бўлган боксчи йигитлар мусобақасида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси Шодиёржон Мелиқўзиев (48 кг), Осиё чемпиони Асилбек Жалилов (51 кг), Хўжаназар Нортожиев (54 кг), Шавкатжон Болтаев (67 кг), Жавоҳир Умматалиев (75 кг),  Фазлиддин Эркинбоев (80 кг) ҳамда Баҳодир Жалоловнинг издоши сифатида қаралаётган Жаҳонгир Зокиров рингга чиқади. 

Ўсмир ёшдаги боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса Абдулазиз Абдуназаров (51 кг), Собиржон Тастанов (54 кг), Мироншоҳ Норқосимов (60 кг), Абдуллоҳ Тоҳиров (63,5 кг), Махсудхон Мелиев (92 кг) ва Шаҳзод Полвонов (+92 кг) ўз маҳоратини намойиш этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг