UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

30 мар 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқ шаҳар ҳокими “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Мукофотни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабоев топширди.

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда Чирчиқ шаҳрида оммавий спорт тарғиботи, унинг жисмоний ва маънавий баркамолликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасидаги меҳнати, малакали кадрларни тайёрлашдаги жонбозлиги учун Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабоев топширди.  

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сонли қарорига мувофиқ “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, кўкрак нишони билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакиллари тақдирланишади.

Шунингдек, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Тошкент вилояти бўлими (раиси Ж. Саъдуллаев) томонидан ҳам Тошкент вилоятида, хусусан, Чирчиқ шаҳрида қиличбозлик спорт турини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги алоҳида ташаккурнома билан тақдирланди. Ушбу ташаккурномани Чирчиқ шаҳар ҳокими С. Юсуповга халқаро тоифадаги (United Word Wrestling) ҳакам Равшан Дастиров топширди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг