UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

26 сен 17:02
Янгиликлар

Болалар спорти

“Паҳлавон авлод” спорт мажмуасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишамиз

Теглар :  ХиваГулшан
Хоразм вилояти Хива тумани “Гулшан” маҳалласи ёшлари жисмоний тарбия ва спортни жуда севади.

Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, маҳалланинг спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлари қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бир неча чақирим йўл босиб Хива шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қатнашган.

“Паҳлавон авлод” оилавий корхонаси ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла марказида қаровсиз қолган стадион ўрнида кўп қиррали замонавий спорт мажмуаси бунёд этилган. Мажмуада гандбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон майдончалари, сунъий қопламали мини футбол майдони, кураш ва тренажёр зал, шунингдек, югуриш йўлакчаси ва узунликка сакраш сектори ҳам мавжуд. Таъкидлаш жоиз мазкур спорт мажмуа халқаро талаблар асосида жиҳозланган.
Спорт мажмуасининг яна бир эътиборли жиҳати шундаки бу ерда фаввора суҳбатлашиш айвони ва болалар аттракционларини қамраб олган “Дам олиш хиёбони” ҳам ташкил этилган.

Айни дамда бу ерда етти нафар киши доимий иш ўрни билан таъминланган. Спорт мажмуада 5 нафар тренер қўл остида 15 гурухда 180 нафар ўқувчи ёшлар (42 нафар қизлар) шуғулланиб келишмоқда. Шундан, 2 нафар олий, 3 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, уларнинг 1 нафари 1-тоифали, 4 нафар мутахассис тренер-ўқитувчилар ҳисобланади. Таъкидлаш лозим, ушбу мураббийларнинг барчасида тренерлик фаолиятини олиб бориш учун махсус рухсатнома мавжуд.

Пахлавон авлод спорт мактабига 600 миллион сўм маблағ сарфланган ҳолда шундай кўркам ва замонавий кўринишга келган.

Пахлавон авлод спорт мактабига қарашли 25/12 ўлчамдаги 1 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, бундан ташқари ечиниш ва душ хоналари талаб даражасида барпо этилган. 

Спорт мактабида 5 та (оғир атлетика, эркин кураш, футбол, каратэ, пауэрлифтинг) олимпия спорт тури,  3 та (оғир атлетика, эркин кураш, футбол) 2 та (пауэрлифтинг, каратэ ) ноолимпия спорт турлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, иншоотнинг бир кунлик 180 нафар ўқувчини ўз бағрига сиғдира олади.

2019 йилдан шу кунга қадар спорт мактабида шуғулланувчи ёшлар Ўзбекистон чемпионати ва кубогларида иштирок этиб 2 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 4 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Эндиликда Хива туман “Гулшан” маҳалласида бунёд этилган мажмуадан “Оқёп”, “Қорақум”, “Эски” “Қиёт”, “Бўстон” ва “Дошёқ” маҳаллалари аҳолиси фойдаланиши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг