UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

28 фев 18:48
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Бадминтон бўйича вилоят босқичи якунланди

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мазкур мусобақалар мамлактимиз бўйлаб юқори савияда ва катта қизиқиш билан ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 – сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мусобақаларига старт берилган эди.

Ушбу жараёнларга Тошкент вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бадминтон бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган Ангрен шаҳри, Бекобод, Зангиота ва Қибрай туманларининг ҳаваскор спортчилари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қўйдаги иштирокчлар кучли учликдан жой олишди.

Яккалик баҳслари (ўғил болалар)

1.Руслан Шоаҳмедов (Ангрен ш.)

2.Азизбек Каримбердиев (Бекобод т.)

3. Асадбек Эркабоев (Бекобод т.)

3.Акбар Шарофиддинов (Зангиота т.)

Яккалик баҳслари (қизлар)

1.Англена Белоева (Ангрен ш.)

2.Марина Грецименко (Зангиота т.)

3.Нафиса Тожиқулова (Бекобод т.)

3.Анастасия Чепилова (Ангрен ш.)

Аралаш жуфтлик баҳслари

1. Ангрен ш.

2. Бекобод т.

3. Зангиота т.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Сухроб СУЛТОНОВ, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Аҳоли, айниқса, ёшларни оммавий спорт турларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида Чирчиқ шаҳрида ҳам қатор тадбирлар, спорт мусобақалари йўлга қўйилган. Бадминтон мусобақаси ҳам жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини таъминлашга, бадминтон бўйича иқтидорларни саралашга хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг