UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум 0 14:44Astana Barysy Grand Slam`га қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз иштирокларини кимларга қарши бошлашади? 0 14:39Рим WTA 1000. Осака, Кенин ва бошқаларда ғалаба, Векичда мағлубият, ёмғир сабаб қолдирилган ўйинлар 0 14:18Энтони Смит UFC`нинг таклифини рад этди 0 13:57Анчелотти "Бавария"нинг шикоятларига жавоб қайтарди 0 13:36Лицензион турнир. Жалгасбай ғалаба билан бошлади, Бахшиллоев эса... 0 13:20Қозоқ теннисчиси жорий мавсум WTA 1000 турнирларидаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Бу Турдаги тўртинчи натижа! 2 12:59Бироздан сўнг Astana Grand Slam турнирига қуръа ташланади 0 12:38Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:17"Реал" — "Бавария" учрашувининг "man of the match" соҳиби маълум. У дубль муаллифи эмас! 0 11:56Рим "Мастерс". Монфис, Шаповалов, Шварцманда мағлубият ҳамда ёмғирли куннинг бошқа натижалари 0 11:35WBC кечаги вазият учун Жермелл Чарлони чемпионлик камаридан маҳрум қилди 0 11:14Элина Аванесян Рим WTA 1000 турнирида матчболдан чиқиб кетди 0 10:53Райан Гарсиянинг допинг билан боғлиқ вазиятида муҳим янгилик! 0 10:32Томас Тухель: "Бу футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши" 0

09 мар 14:02
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Токио-2020. Спортчида допинг аниқлангани боис Хитой 3-ўринга кўтарилиб олди

Теглар :  Токио-2020Хитой
Буюк британиялик спортчи Чиджинду Уджадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланганлиги сабабли спортчи дисквалификация қилинди.

Бу орқали Буюк Британия Токио-2020 Олимпиадасидаги эстафета баҳсларида қўлга киритган кумуш медалидан маҳрум этилди. Британиялик спринтер Чиджинду Уджа антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификацияга учради. Унинг Олий спорт арбитраж судига берган апелляция аризаси қаноатлантирилмади. 

Уджанинг Токио Олимпия ўйинларида кўрсатган натижалари бекор қилиниб, у ва 4х100 метрга эстафета жамоадошлари Жарнел Хюз, Ричард Килти ва Натаниел Митчелл-Блейклар Олимпиада кумуш медалларидан маҳрум бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида спортчининг организмида тақиқланган “остарин” ва “С-23” моддалари аниқланган эди. остарин мушак атрофиясини даволашда, С-23 (масторин) эса контрацептив сифатида фойдаланилади, лекин иккала дори воситаси ҳам спортда тақиқланган. Уджанинг сўзига кўра, у ҳеч қачон атайлаб допинг истеъмол қилмаган.

Буюк Британия жамоасидан кумуш медаллари олиб қўйилганидан сўнг Италия ушбу йўналишда пешқадамлигини сақлаб қолган ҳолда иккинчи ўринга Канада ва учинчи ўринга Хитой терма жамоалари кўтарилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг