UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 ноя 10:10
Янгиликлар

Бошқалар

Урганчда моҳир спортчилар тақдирланди + ФОТО

Юртимиз келажаги ҳисобланган ёшларни элимизга садоқатли, халқимизга меҳр-мурувватли, бунинг баробарида, жисмонан бақувват ва маънан соғлом руҳда вояга етказиш йўлида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Бинобарин, ушбу ташкилот воҳада спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш йўлида муҳим ўрин тутади. 

Бугунги кунда кенгаш тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, шаҳар ва туманлардаги ўқув спорт техника клубларининг спорт секцияларида хоразмлик ёшлар ўзлари меҳр қўйган ёзги биатлон, триатлон(дуатлон), пневматик қуролдан ўқ отиш, мотокросс, картинг, авиамодель, ракетамодель, радиоспорт ва парашют спорти сингари спорт турларини катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўзлаштиряпти. 

Машғулотлардан ташқари, белгиланган режа асосида уюштирилаётган мусобақалар уларнинг тажриба ва маҳоратини маромига етказишга хизмат қилаётир. Ўз навбатида воҳалик спортчилар республика миқёсидаги чемпионат ва биринчиликларда совриндорлар сафидан жой олишаётир.

Маълумки, ҳар йили 23 ноябрь - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади. Жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмаяпти. Жойларда мазкур санага бағишлаб спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Хоразм вилояти кенгашида уюштирилган байрам тадбири ҳам ана шулар сирасига киради. Тизимнинг энг фаол ходимлари ва моҳир спортчилари тадбирнинг эъзозли меҳмонлари бўлишди.

Тадбирда қатнашган кенгаш раиси Давронбек Ибрагимов йиғилганларни қутлуғ айём билан муборакбод этиб, соҳани янада ривожлантириш йўлида қўшаётган муносиб хизматларига миннатдорлик рамзи сифатида фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирлади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг