UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0

30 мар 20:02
Янгиликлар

Бошқалар

«Баркамол авлод-2022» – якуний чемпионлик йўлида энг кучлилар сараланмоқда

Теглар :  Баркамол авлод
2021 йилнинг декабрь ойида старт олган «Баркамол авлод-2022» спорт ўйинлари финал босқичида ҳозиргача 9 та мусобақа ўз якунига етди.

Республикамиздаги академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасидаги мусобақаларда кураш, футбол, дзюдо, енгил атлетика, волейбол (қизлар алоҳида, ўғил болалар алоҳида), баскетбол (қизлар алоҳида, ўғил болалар алоҳида), гандбол (қизлар алоҳида, ўғил болалар алоҳида) спорт турлари бўйича якуний чемпионлар номи аллақачон маълум бўлиб улгурди.

Маълумки, 12 та спорт туридан ўтказилувчи ушу спорт ўйинлари якунида 14 та ҳудуднинг тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.

9 та мусобақадан сўнг жадвалнинг энг юқори поғонасини самарқандлик спортчилар 107 очко билан бошқармоқда. 2-ўринни Хоразм вилояти спортчилари 103 очко билан банд этиб турган бўлса, фарғоналиклар 96 очко билан 3-ўринда боришмоқда.

Шунингдек, юқори учликка кириш учун Сурхондарё вилояти терма жамоаси 92 очко билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти спортчилари эса бир хил 90 очкодан жамғарган ҳолда яхши имкониятга эга бўлиб туришибди.

Маълумот учун, «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичи доирасида яна бадминтон, белбоғли кураш, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича жами 5 та мусобақа ўтказилади. Шу боисдан ушбу жадвалда ҳудудлар бир неча марта ўзаро ўрин алмашишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичи якунида жадвалнинг юқори учлигидан ўрин олган ҳудудларнинг спортчи-ёшларига Президент совринлари топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг