UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0

11 фев 13:55
Янгиликлар

Болалар спорти

“Баркамол авлод”: республика финал босқичининг тўртинчи мусобақаси старт олди

Теглар :  Баркамол авлод
Хабарингиз бор, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи 12 та спорт тури бўйича ўтказилмоқда.

Бугун, 11 февраль куни Хоразмда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи навбатдаги турнири старт олди.

Бироз муддат танаффусдан сўнг яна қайтаётган ушбу спорт мусобақасида академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт тури ҳисобланмиш волейбол бўйича ғолиблик учун курашишади.

Уч кун давом этадиган мусобақаларда барча ҳудудлардан ғолиб сифатида ташриф буюрган қизлар жамоалари республиканинг энг кучли номини аниқлаш учун паркетга чиқишади.

Маълумот учун, 2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилган эди. Ортда қолган вақт давомида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган 3 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Ўтказилган 3 та мусобақадан сўнг, якуний жадвални бухоролик спортчилар 41 очко билан бошқариб туришибди. Жадвалнинг иккинчи ўринидан 36 очко билан Хоразм вилояти вакиллари жой олган бўлса, учинчи ўринни бир йўла икки ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти спортчилари ҳозирча бир хил 33 очко жамғарган ҳолда эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг