UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0

19 апр 11:43
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

16-18 апрель кунлари Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақанинг биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, эркаклар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида 9 та, аёллар эса белбоғли курашнинг эркин йўналишида 7 та вазн тоифасида куч синашишди.

Мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари:

Эркаклар (белбоғли кураш йўналиши) 

52 кг. Умарали Акбаралиев (Тошкент в.), 57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 62 кг. Мардонбек Кимсанбоев (Андижон), 68 кг. Ойбек Султонов (Андижон), 75 кг. Самандар Анваров (Фарғона), 82 кг. Илҳом Машрабов (Андижон), 90 кг. Камолиддин Рўзибоев (Андижон), 100 кг. Нодирбек Ахатжонов (Тошкент в.), +100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон). 

Аёллар (эркин йўналиш) 

48 кг. Одина Тожибоева (Фарғона), 52 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 58 кг. Муслима Аҳмедова (ЎзДЖСТСУ), 66 кг. Марварид Шодмоналиева (Андижон), 70 кг. Зулайхо Зайниддинова (Наманган), 76 кг. Дилафрўз Мамажонова (Наманган), +76 кг. Саҳобат Шералиева (Фарғона).

Эркаклар (эркин йўналиш) 

52 кг. Азизбек Кенжаев (Фарғона), 57кг. Абдулаҳад Носиров (Наманган), 62 кг. Жумабой Амиров (Тошкент ш.), 68 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона), 75 кг. Муроджон Хамидов (Наманган), 82 кг. Парвозбек Козимов (Андижон), 90 кг. Азамат Мўминов (Андижон), 100 кг. Обидали Мавлонов (Фарғона), +100 кг. Муҳаммад Турсунов (Андижон). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Чемпионатда кучли учликдан жой олган спортчилар терма жамоага жалб этилади ва жорий йилги халқаро мусобақаларда иштирок этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг