UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0

12 окт 16:20
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш: ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди

Теглар :  Камондан отиш
Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг Тошкент шаҳридаги спорт базасида 5-9 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасида 70 метрга камондан отиш бўйича мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.

Унда Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ёш камончилар ғолиблик учун баҳс юритишди.

9 октябрь куни мазкур мусобақанинг финал босқичига йўл олган жамоалар ўртасидаги қизғин ва муросасиз баҳсларни федерация раҳбарияти, Миллий олимпия қўмитаси ва бошқа ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилот вакиллари, шунингдек 1000 нафарга яқин камондан отиш спортига қизиқувчи ёшлар кузатиб боришди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев сўзга чиқиб, тўрт кун давом этган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бир қанча иқтидорли спортчиларни аниқлаб бергани ва ушбу спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар албатта ўз самарасини кўрсатишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни спортга жалб этиш, спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар қаторида камондан отиш спорт турига алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йил 17 июнда “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзолангани ва шу асосда ушбу спорт турини ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгилаб берилганлигига алоҳида урғу берилди.

Камондан отиш авлоддан-авлодга ўтиб, буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Захириддин Мухаммад Бобур каби тарихий шахслардан бизгача етиб келган бебаҳо мерос бўлган миллий спорт тури эканлиги ва улар асос солган анъаналарга таянган ҳолда, бугун Ўзбекистонда камондан отиш спортини ривожлантириш ва ушбу спорт турини янада юқори босқичларга олиб чиқиш борасида аниқ режалар белгилаб олинганлиги айтиб ўтилди.

Федерация раиси сўзининг якунида, бундан кейин камондан отиш спорти Ўзбекистонда энг шарафли ва оммабоп спорт турига айланашига ва бунга эришишда спортчилар ҳамда мураббийларнинг шижоати, ғайрати ва садоқатига таянишини таъкидлаб, Ўзбекистон кубоги иштирокчилари ҳамда ғолибларини жаҳон ареналари сари қўйилган биринчи қадамлари билан самимий муборакбод этди ва спортчиларимизнинг келажакда юксак марраларга эришишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг ғолиб жамоалар ва спортчиларга ташкилочилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг