UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0

19 апр 08:01
Янгиликлар

Волейбол

Навоийда волейбол бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир бўлиб зтмоқда

Теглар :  ВолейболНавоий
Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида мамлакатимиз тарихида илк маротаба дунё волейболи афсонаси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, хизмат кўрсатган спортчи Вера Дуюнова хотирасига бағишланган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги халқаро турнирга старт берилди.

Режага кўра, Осиё волейбол конфедерациясининг йиллик мусобақалар тақвимига киритилган халқаро турнирда Марказий Осиё давлатлари, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган қизлар терма жамоалари иштирок этиши белгиланган эди.

Афсуски, дунёда пандемик вазият яна жиддий тус олаётганлиги сабабли баъзи давлатларга ўз ҳукумати Навоийга келиш учун рухсат беришмади. Натижада халқаро турнирга фақатгина Қирғизистон ҳамда Тожикистондан жамоалар етиб келишди.

Халқаро турнирга етиб келолмаган давлатлар ўрнини тўлдириш мақсадида ташкилотчилар мусобақага Ўзбекистондан тўртта жамоа қўйишди. Булар – асосини Ўзбекистон қизлар терма жамоаси ташкил этган “Олимп”, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг маҳоратли қизларидан иборат “Сўғдиёна”, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси қизларидан ташкил топган “Ҳумо” ҳамда ўз таркибига Фарғона водийси вилоятларининг волейболчи қизларини жамлаган “Водий” жамоаларидир.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар волейбол дунёда энг оммалашган ва ривожланган спорт турларидан бири эканлиги, Ўзбекистонда ҳам ушбу спорт турини ривожлантириш масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётгани, бунинг самараси ўлароқ мана шундай мусобақалар ташкил этилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Очилиш маросимига маҳаллий санъаткорлар ва рақс ансамблларининг чиқишлари ўзгача файз бағишлади. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.

Волейбол бўйича U-17 қизлар ўртасида халқаро турнир тафсилотлари билан танишишни истасангиз, сайтимизни кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг