UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0

26 дек 08:26
Янгиликлар

Болалар спорти, Волейбол

Нурафшонда волейбол мусобақаси ўтказилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида волейбол спорт тури бўйича 2004-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг икки ташаббуси ҳамда Тошкент вилояти ёшлари ўртасида дўстлик ва ҳамжихатликни ошириш, оммавий спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Тошкент вилояти чемпионатида Оҳангарон шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Паркент, Пискент ҳамда Қибрай туманларидан келган волейболчилар иштирок этди. 

Мусобақа натижаси:

1. Қуйи Чирчиқ тумани

2. Паркент тумани 

3. Қибрай тумани   

Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга  шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия спорт бошқармаси томонидан имконияти чекланган спортчилар ўртасида ўзбек жанг санъати спорт турининг Матонат йўналишида Тошкент вилояти совриндори Ғуломжон Қурбонов ташаккурнома хамда Тошкент вилояти хокимлиги совғаси билан тақдирланди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг