UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0

29 мар 16:45
Янгиликлар

Регби

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари буйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди. Конференцияда федерациянинг ўтган даврдаги ҳисоботи кўриб чиқилиб, раҳбарият таркиби шакллантириб олинди.

Даставвал федерация Ижрочи директори Бегзод Ибрагимов 2019-2023 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унда 4 йил мобайнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Делегатлар ҳисоботни бир овоздан маъқуллашди. Шундан сўнг кун тартибининг асосий масалаларига ўтилди.

Ижроия қўмита ташкилот раҳбарлигига 2013 йилдан бери федерацияда раис сифатида фаолият олиб бораётган ва 2017 йил ушбу лавозимга қайта сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев номзодини илгари сурди. Иштирокчилар бир овоздан Содиқ Салихович номзодини қўллаб-қувватлашди ва С.Сафоев навбатдаги муддатга Ўзбекистон регби федерациясининг раиси этиб сайланди. 

Ўз навбатида, федерация раиси билдирилган ишончни оқлашга ваъда берар экан, терма жамоаларнинг моддий техник базасини ошириш орқали халқаро майдондаги натижаларни янада яхшилаш, мамлакатимизда регби оммавийлигини ошириш бўйича устувор режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Делегатлар шу пайтгача федерация Бош котиби лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Жалилов номзодини навбатдаги муддатга маъқуллашди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев федерация раисининг биринчи ўринбосари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Республика товар хом ашё биржаси бошқарув раиси Зиёвуддин Бадриддинов федерация раиси ўринбосари лавозимларига сайландилар. Тадбир давомида федерация Ижроия қўмитаси, Тафтиш ҳайъати ва Тартиб-интизом қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Шунинг билан, Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг