UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0

10 май 13:26
Янгиликлар

Волейбол

Соҳил волейболи: ҳамюртларимиз Қозоғистонда олтин ва кумуш медалга сазовор бўлишди

Теглар :  Волейбол
Аввал хабар қилганимиздек, 7-9 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида соҳил волейболи бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан жами 63та жамоа эркаклар, аёллар ҳамда микст йўналишида ўтказилган мусобақаларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 

Таъкидлаш жоиз, қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, давлат ва жамоат арбоби Олжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу халқаро турнир мамлакатимиз соҳил волейболчилари учун халқаро майдондаги илк мусобақа сифатида тарихга кирди ва қувонарлиси, вакилларимизнинг дебюти муваффақиятли чиқди.


Ушбу халқаро турнир учта йўналишда, яъни 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида ташкил этилди.

2х2 йўналишида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган жамоаларнинг омади чопмаган бўлса, 4х4 йўналишидаги мусобақаларда иштирок этган жамоамиз якунда бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек, кеча фахрийлар ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Биз ушбу ғалаба билан вакилларимизни табриклаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг