UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

05 май 09:11
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт марказида селекция ишлари алоҳида эътиборда

Теглар :  Болалар спорти
Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортчи-ўқувчиларни ўзлари танлаган спорт турлари билан мунтазам машғулотларга киришишлари учун етарлича шарт-шарт шароитлар муҳайё қилинган.

Ушбу спорт масканида айниқса, сўнги йилларда бунёд этилган энг сўнгги русумдаги спорт иншоотларининг бунёд этилаётгани ёшларни профессионал спортчи бўлиб етишига хизмат қилмоқда. 

Ўз вақтида олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини, жаҳон ва Осиё чемпионларини тайёрлаб, катта спортга етаклаган ва бу анъанани давом эттираётган мазкур марказнинг директори Равшан Гафуров бошчилидаги маҳоратли мутахассис-тренерлари эса  иқтидорли ёшларни излаб топиш, яъни селекция ишларига алоҳида эътибор қаратишган. 

Шу мақсадда марказнинг бир гуруҳ мутахассислари жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Юқори Чирчиқ туманларидаги спорт мактабларида бўлишди. 

Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази томонидан тасдиқланган дастур-режага мувофиқ ўтказилган ушбу учрашувларда марказнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Шерали Насиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ-катта инструктор-методисти А. Мустафоев, инструктор-методистлар С.Сарибаев, М.Ҳамидов ва спорт психологи Д. Жумановлар ёш спортчилар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбати ўтказиб, марказда ташкил этилган спорт турлари ва яратилган шароитлар хусусида атрофлича маълумотлар беришди. 

Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтган қизғин суҳбат якунида ёш спортчилар учун марказда мавжуд кенг имкониятлар акс этган ва маълумотлар киритилган буклетлар тарқатилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг